Самарканд

«CAPITAL REALTOR GROUP» МЧЖ очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! «Capital Realtor Group» МЧЖ Самарқанд филиалида 2019 йил 29 апрель куни соат 11:00 да объект бошланғич нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарувининг 2019 йил 18 март кунги 27/4-сонли қарорига асосан Самарқанд шаҳри, Бобур Мирзо кўчаси 3-А уйда жойлашган, умумий ер майдони 0,89661 Га, қурилиш ости майдони 1359,27 кв.м., фойдали майдони 7189,81 кв.м. бўлган «Банк маъмурий биноси» (ертўласи билан). Бошланғич нархи 20 960 576 000 сўм. Талабгорлар диққатига! Ушбу кўчмас мулк аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уни сотиш юзасидан ўтказиладиган такрорий аукцион савдо 2019 йил 13 май куни соат 11:00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Ушбу кўчмас мулк билан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Самарқанд вилоят филиали вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар хафтанинг расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва савдо бошланишига бир кун қолганда тўхтатилади. Аукцион савдосида қатнашиш истагида бўлган талабгорлар кўчмас мулк бошланғич нархининг 15% миқдоридан кам бўлмаган закалат пулини савдо ташкилотчиси – «Capital Realtor Group» МЧЖнинг «Капиталбанк» АТБ Мирзо Улуғбек филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: № 20208000204927571003, МФО 01018, СТИР 207126662. Савдо ғолибига савдо ўтган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь куни мобайнида сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Сотувчи томонидан мулк учун тўловларни тўлаш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади. Савдо ғолиби ушбу кўчмас мулк жойлашган бино ўрнида Самарқанд шаҳрининг бош режасига асосан замонавий меҳмонхона сифатида қайта реконструкция қилиш мажбуриятини олади. Аукцион савдода қатнашиш учун жисмоний шахслар фуқаролик паспорт нусхаси, юридик шахслар эса жамият гувоҳномаси, низоми ва ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи хужжатлар нусхаси, ҳамда ишончнома асосида ваколатли шахс қатнашган тақдирда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани асл нусхаси такдим қилинади. Савдо ўтказилиш, талабгорлардан аризаларни қабул килиш, ҳамда қўшимча маълумот олиш учун манзил: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 150-уй, 2-қават. Телефон: (+998-93) 355-74-06. Web: realtgroup.uz, E-mail: info@realtgroup.uz. Лицензия: RR-0017.